Вилоят ҳокими Тўра Боболов узунлик фуқаролар билан учрашди
Узун тумани "Хатиб Қаҳрамон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-мактаб биносида вилоят раҳбари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 88 нафар фуқаро 103 та турли масалалардаги муаммолари билан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 31 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Қабулда иштирок этган Узун тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Лайло Каримова уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг яшаш шароити ва мавжуд имкониятлари тўғрисида масъуллардан маълумот олингач, марожаатни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, Узун тумани “Қизил Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони, ёлғиз она Наргиза Азизова муддатли ҳарбий хизматдан қайтган фарзандининг ишга жойлаштирилишида ёрдам сўради. Мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, Узун тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига ёнғин ҳавфсизлиги йўналишига ишга тавсия қилинди. Бундан ташқари, фуқаро вилоят ҳокимининг аввалги сайёр қабулларида ҳам соғлигини тиклаш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилганлигини айтиб, ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
Сайёр қабулда мурожаат қилинган 72 та масала ижроси муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz