Ҳокимлик соати: Белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган масъуллар ишдан олинди
Бугун, 8 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди. Дастлаб “Яшил макон” умумиллий лойиҳасининг вилоятдаги ижроси аҳволи танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Лойиҳаси доирасида 20 октябрдан 1 декабргача вилоятда 6 млн. 5 минг дона кузги манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Мазкур ишларни сифатли ташкил қилмаган бир қатор шаҳар, туманлар ҳокимликлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари огоҳлантирилиб, белгиланган режа бўйича кузги манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари тўлиқ экилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш, экилган кўчатларни ҳисобга олиш ҳамда платформага киритган ҳолда кейинги парваришларини назорат қилиб бориш бўйича вилоят Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳудудий бошқармасига бир қатор вазифа ва топшириқлар берилди.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган, ўз лавозим мажбуриятларига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги учун Бандихон тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Маматқулов лавозимидан озод этилди.
Йиғилишда 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ўтган муҳокама йиғилишларида берилган вазифалар ижроси шаҳар ва туманлар кесимида кўриб чиқилди. Асосий озиқ-овқат захирасини яратиш бўйича ишларни тўғри ташкил қилмаган, белгиланган режани бажаришда ортда қолаётган ҳокимликлар қаттиқ танқид қилинди. Асосий турдаги озиқ-овқат захирасини таъминлаш орқали келгусида ички бозорда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлашга эришилиши алоҳида қайд этилиб, бу борада сусткаштликка йўл қўйган шаҳар ва туманлар ҳокимликларига тез фурсатларда ишларни тўғри ташкил қилган ҳолда асосий озиқ-овқат захирасини яратиш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги қишлоқ хўжалиги ва бошқа масалаларнинг вилоятдаги ижроси кўриб чиқилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz