Термиз шаҳрилик 30 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун ер ажратилди

Термиз шаҳрида 2 минг 685 нафар йигит-қиз “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, улар сафидан деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшларга Термиз тумани ҳудудидан серунум сувли экин майдони ажратиб берилмоқда.

Хусусан, Термиз туманининг Янгиариқ ҳудудида жойлашган “Baduk alliance impex ” МЧЖ даласидан 15 гектар ер майдони 30 нафар шаҳарлик ёшларга 50 сотихдан бўлиб берилди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов ажратиб берилган мўъжазгина ер майдонида қовун, тарвуз ва помидор етиштириб, даромад олмоқчи бўлган йигит-қизлар билан учрашиб, уларга ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Воҳада ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, деҳқончилик қилиш учун берилаётган экин майдонларидан оқилона фойдаланиб, мўл ҳосил етиштириш ва даромад топиш, халқимиз дастурхонини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш ҳақида фикр алмашди. Ёш деҳқонларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Ҳозиргача вилоятда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар сафидан деҳқончилик қилиш истагини билдирган 7 мингдан ортиқ ёшга 2 минг гектардан зиёд экин майдони ажратиб берилди. Бу тадбир барча туманларда давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.