Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Туркий давлатлар ташкилоти даражасидаги ташаббусга айланди
Саммитнинг асосий тадбирларидан кейин, туркий давлатлар етакчилари Регистон майдонига ташриф буюрди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Венгрия етакчилари мажмуа боғига кўчатлар экди.
Маросим ушбу давлатлар пойтахтлари ва мамлакатимиз ҳудудларида видеоалоқа орқали кўрсатилди. У ерларда ҳам минглаб кўчатлар экилди. Шу тариқа, дарахтзорларни кўпайтириш ҳаракати халқаро миқёс касб этди.
Сурхондарё вилоятидаги тадбирлар Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” ҳиёбонида ташкил этилди. Термиз шаҳрида ўтказилган кўчат ўтқазиш тадбирларида вилоят ҳокими Тўра Боболов, секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда давомида 1 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Тадбирлар, шунингдек, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz