Термиз туманида экстремал шароитларда яшовчанлик бўйича йиғин ташкил этилди
Термиз туманида жойлашган “Учкўл” соҳилида Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзолари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида экстремал шароитларда яшовчанлик бўйича ўқув-услубий йиғин ташкил этилди.
70 нафарга яқин овчи ва ҳарбий хизматчилар иштирок этган йиғинда дастлаб, дала чодирлари тикланди ҳамда ҳарбий қурол-аслаҳалар ва ов учун мўлжалланган қуроллар кўргазмаси ташкил этилди. Унда ҳар бир қуролнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди.
Йиғин давомида:
- Турли хил ҳайвонларни тутиш учун қопқонлар ва улардан фойдаланиш;
- Экстремал шароитларда олов ёқиш;
- Экстремал шароитда шахсий таркиб жойда жойлашув ва ниқоблаш;
- Экстремал шароитда сув топиш ва сақлаш ҳамда филтрлаш;
- Экстремал шароитларда балиқ ва сув жонзотларини овлаш;
- Спорт қуроли (ТОС-8) дан аниқликка отиш;
- Силлиқ стволлли қуролдан стент отиш;
- Ҳар хил шароитларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
- Ҳар хил шароитларда овқат ва сув топиш (қўлга киритилган ўлжадан овқат тайёрлаш);
- Ёввойи ҳайвонларнинг овозини ўхшатиш ва изини аниқлаш йўналишларида беллашувлар ўтказилди.
Беллашувлар натижасига кўра, Ангор тумани овчилари ва ҳарбий хизматчилар фахрли биринчи, Термиз тумани вакиллари иккинчи ҳамда Шеробод тумани овчилари учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Якунда маҳоратли овчилар, ҳарбийлар ҳамда фаол ёшларга қўмондонлик томонидан диплом ва совғалар топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz