Муаммо, мурожаат ва ечим
Вилоят ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Бойсун туманида бўлиб ўтди. Туманнинг “Бошработ” маҳалласи ҳудудидаги 35-сонли мактаб биносида бўлиб ўтган учрашувда вилоят раҳбари томонидан 58 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 74 та мурожаати тингланди. Бу мурожаатларнинг 25 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабулга келган “Бошработ” маҳалласида яшовчи фуқаро Панжи Аҳмедовнинг оёқ суяги емирилишидан ҳамда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Исмоил Раҳимовнинг буйрак етишмовчилиги касаллигидан шифо топиши учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати зарур маблағ ажратилиши билан қаноатлантириладиган бўлди. Шунингдек, оилавий шароити оғирлигини, даволаниш учун имконияти етмаётганлигини билдирган Гулноза Бегимқулова ҳамда Фотима Боқиевага ҳам соғлигини тиклаши учун моддий ёрдам бериладиган бўлди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига беморларнинг даволаниши учун амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазифалар юкланди.
Бошработлик яна бир фуқаро Халил Зойировнинг маҳалла ички кўчаларини ёритиш масаласидаги мурожаати юзасидан ички кўчаларга қуёш панеллари ўрнатиб берилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, ўзининг иш жойини Қумқўрғон туманидан Бойсун туманига кўчириш масаласида келган фуқаро Маҳбуба Давлатованинг мурожаати ҳам ҳал этилиб, унинг иш жойи ўзига яқин бўлган ҳудудга кўчириб бериладиган бўлди.
Қолган 49 та масаладаги мурожаат ижроси муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz