Сурхондарёда йилига 4,5 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга корхона фаолият юритмоқда
Термиз тумани “Ат-Термизий” маҳалласи ҳудудида 4 гектар майдонда "Termez National Carpets" МЧЖ томонидан ташкил этилган гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 236,0 миллиард сўмни ташкил этиб, замонавий ускуна ва жиҳозлар Германия, Белгия ва Туркия давлатларидан келтирилган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 4,5 млн. кв. метрни ташкил этади.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 55 фоизи ички бозорга, 45 фоизи қўшни давлатлар — Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилиш мақсад қилинган. Бунда Сурхондарё вилоятининг географик жойлашуви масофа ва маҳсулот логистикасига ҳам қулайлик туғдиради.
Корхонада 250 та иш ўрни яратилган бўлиб, иш ўринларининг 50 таси ёш кадрлар ҳисобига банд қилинган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz