Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Эшқобил Шукурнинг 60 йиллик юбилейи нишонланди

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида маънавият фидоийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Эшқобил Шукур таваллудининг 60 йиллик юбилейи тантанали нишонланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тафаккур журнали бош муҳаррири Эркин Аъзам, "Дўстлик" ордени соҳиби, таниқли шоир Шодмонқул Салом, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тойир, таниқли шоир, Ўзбекистон адабиёт ва санъат журнали бош муҳаррири Салим Ашур, филология фанлари доктори, профессор Абдулла Улуғов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ўринбосари Шерзод Ирзоев ҳамда профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, Эшқобил Шукурнинг сафдошлари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакилари иштирок этди.

- Қарийб 40 йил умрини илм ва ижодга бағишлаб, маъмурият иши билан ижодий ишни мувозанатда сақлаб келаётган Сурхон маънавиятининг етук дарғаси, маърифатпарвар, фидойи фарзанди Эшқобил Шукурнинг 60 йиллик юбилейи билан чин дилдан муборакбод этаман, - деди вилоят ҳокими.

Шундан сўнг, тадбирда Тафаккур журнали бош муҳаррири Эркин Аъзам, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тойир, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ўринбосари Шерзод Ирзоев, Салим Ашур, таниқли шоир Шодмонқул Салом, профессор Абдулла Улуғовлар сўзга чиқиб, Эшқобил Шукурнинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзбек шеърияти ривожига ва мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш билан бир қаторда, шеърият оламида кўплаб шогирдлар тайёрлаган муҳтарам устоз сифатида ҳам эъзозга ва эҳтиромга лойиқлигини таъкидлашди.

Тадбирда вилоятдаги бахшилар, "Бадаш" этнографик ансамбли ва хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

60 йиллик юбилейи нишонаётган Эшқобил Шукурга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари тантанали топширилди ҳамда сурхонча тўнлар кийдирилди.

Тадбир тўкин дастурхон атрофида давом этди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.