Сайёр қабуллар фуқароларнинг яшаш тарзида ўзгариш ясамоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг халқ ҳаётидан яқиндан хабардор бўлиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, аниқланаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида марказдан тортиб, то олис чекка ҳудудларда ўтказаётган оммавий қабуллари давом этмоқда.

Айни вақтда Шеробод туманида бўлиб ўтаётган сайёр қабулдa фуқароларнинг 152 та мурожаати кўриб чиқилиб, унинг 39 тасига жойида ижобий ечим топилди. Жумладан,

Шеробод туманининг Балҳигузар маҳалласида яшовчи Мафтуна Қодирова ўзи ва турмуш ўртоғи ишсиз эканлигини айтиб, бандлигини таъминлашда ёрдам сўради. Фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, ўзининг мутахассислиги бўйича Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси Перинитал марказига навбатчи ҳамшира вазифасига ишга қабул қилинди.

- Касб-ҳунар коллежида тиббиёт йўналишини тамомлаганман. Хонадонимизда 4 хўжалик истиқомат қиламиз. Турмуш ўртоғим иккимиз ишсизлигимизни айтиб, иш сўраб вилоят ҳокимига қилган мурожаатим шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ишга қабул қилинганлигим тўғрисида бўйруқни қўлимга беришди. Бугун онамни туғилган кунлари эди, оиламизга қўшалоқ байрам бўлди. Халқимизнинг дард-у ташвишларини тинглаб, ечим излашяпи бунинг учун масъулларга раҳмат. Инсон қадри улуғланаётган шу юртда яшаётганимдан Президентимиздан миннатдорман.

▫️Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Эркин Эшмуродов иқтисодий томондан қийин аҳволда эканлигини айтиб, вилоят ҳокимидан никоҳ тўйини ўтказишда ёрдам сўради. Сайёр қабулда ушбу фуқаронинг ҳам мурожаати ижобий ҳал этилиб, жорий йилнинг 28 август куни туман ҳокимлиги ҳамда масъуллар томонидан никоҳ тўйи ўтказиб бериладиган бўлди.

Меҳнатобод маҳалласида яшовчи 26 ёшли Тўрамурод Ахмедов бандлигини таъминлашда ёрдам сўради. Вилоят ҳокими масъулларга Т.Ахмедовни иш билан таъминлаш баробарида уст-бошини янгилаш топшириғини ҳам берди. Мутасаддилар билан биргаликда бозорга йўл олган мурожаатчи ҳеч қанча вақт ўтмай янги уст-бошда қувонч билан қайтди ва "янгиланган" Турдимурод бўлдим дея ўзининг миннатдорчилигини изҳор этди.

- Оилада онам билан бирга яшаймиз. Иш сўраб вилоят ҳокимга мурожаат қилган эдим, очиғи кутмаган нарсам бўлиб кетди. Ишим ҳам ҳал бўлди, уст-бошим ҳам янги бўлди. Бунинг учун давлатимиздан миннатдорман, келажакда садоқатим билан ишлаб, бу яхшиликларни албатта қайтараман.

Термиз шаҳрида яшовчи ёлғиз она Нилуфар Худойбердиеванинг ҳам иш сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Фуқаронинг олий маълумотли педагог эканлиги инобатга олиниб, ҳозирда вакант ўринлар мавжуд бўлган Термиз давлат университетининг Иқтисодиёт факултетига ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинадиган бўлди.

Айни вақтда сайёр қабул давом этмоқда. Қабулда иштирок этиш учун 182 нафар фуқаро рўйхатга олинди. Қабул давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.