Эртага Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилади
Бойсун туманидаги “Узундара” археология ёдгорлигини янада кенг тарғиб этиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба август ойининг учинчи ҳафтасида “Юнон-Бақтрия” халқаро хайрия марафонини ташкил этиш белгиланган.
Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 30 август куни Бойсун туманидаги Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилади.
Мусобақа ғолиблари ҳар бир тур бўйича қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин – 1000 АҚШ доллари;
2-ўрин – 500 АҚШ доллари;
3-ўрин – 300 АҚШ доллари.
Мусобақада қатнашиш истагидаги спортчи ва ҳаваскорларни бугун, 30 август куни соат 8:00 га қадар:
+998997473488, +998901359955, +998996799780, +9989366379977 телефон рақамларига телеграм орқали исм-шарифи, телефон рақами, паспорти ёки гувоҳномаси фото нусхаси, қайси маҳалла номидан иштирок этиши тўғрисида маълумот қолдиришлари сўралади. Қатнашувчиларнинг ёши ва жинси чегараланмаган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz