Сурхондарёда ҳарбий хизматчиларга янги хонадонлар калитлари топширилди
Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай эътибор вилояти марказидан олис бўлган Шеробод туманида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга қаратилди.
Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун 32 хонадондан иборат янги уйларнинг калитлари тантанали тарзда топширилди.
Очилиш маросимида Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник П.Сативалдиев, вилоят хокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Меҳмонлар янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар уйларига кириб, шароитлар билан танишди. Замонавий лойиҳалар асосида қурилган, икки ва уч хонадан иборат бўлган бу уйларда ҳарбий хизматчиларнинг фаровон турмуш кечириши учун барча қулайликлар яратилгани эътироф этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz