Сурхондарёликларга давлатимизнинг юксак мукофотлари топширилди

Президентимизнинг фармонларига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланган ватандошларимиз сафида 17 нафар сурхондарёлик турли соҳа вакиллари ҳам бор.

Шунингдек, жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган 43 нафар воҳадошларимиз “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланишди. 

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бугун вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида  бўлиб ўтган тантанали маросимда мукофотларни ўз эгаларига  топширди.

-Истиқлолимизнинг қутлуғ 31 йиллик тўйи муносабати билан Сизларнинг халқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, тинч, тўкин ҳаётимизни таъминлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўлидаги  хизматларингиз алоҳида эътироф этилди,-деди вилоят ҳокими. -Биз, давлатимиз раҳбарининг юксак  орден, медал ва эсдалик нишонларини бутун Сурхон аҳлига берилган мукофот деб ҳисоблайман.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни бундай юксак ишонч ва эътироф билан самимий табриклайман. Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз осуда, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин.

"Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофоти топширилди ва мамлакатимиздаги санаторияларда даволаниш учун  бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тантанали маросимда давлат мукофотлари ва эсдалик нишон билан тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар юксак эьтибор ва эьтироф учун чексиз миннатдорлик билдирди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.