Термиз инновацион тумани ҳудудида «Jeonbuk Technopark» филиалини очиш таклиф этилди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ва Молия вазирликлари ҳамда "UzTest" ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларидан иборат делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида “Jeonbuk” технопарки расмийлари билан музокаралар ўтказилди.
Музокаралари чоғида Сурхондарё вилоят инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Кичкилов вилоятнинг Термиз инновацион тумани ҳақида маълумот бериб ўтди ҳамда ушбу инновацион туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, иссиқхоначилик, балиқчилик саноати ривожланганлигини, инновацион структурани амалга ошириш учун барча имкониятлар етарли эканини таъкидлади ва Термиз инновацион туманида “Jeonbuk” технопаркининг филиалини очиш ёки ҳамкорликда технопарк ташкил этиш таклифини билдирди.
Корея томонидан “Jeonbuk” технопарки директори Yang Gyun мазкур таклифни илиқ кутиб олди ва уни атрофлича ўрганиб, кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Томонлар келгусида “Jeonbuk” технопарки Ўзбекистон билан узлуксиз алмашинув ва ҳамкорлик орқали ODA дастури бўйича янги лойиҳалар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ютуқларини илгари суришга умид боғлашини билдиришди.
Маълумот учун, 2016 йилдан буён “Jeonbuk” технопарки Ўзбекистон, Эфиопия, Индонезия каби мамлакатларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида ODA лойиҳаларини илгари суриб келмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz