Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўра Боболов: Сизлар борки, осмонимиз мусаффо, сарҳадларимиз тинч, юртимиз обод бўлмоқда

8-март­ Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Т. Боболов ва Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, польковник П. Сативалдиев Мудофаа вазирлигининг Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашди.

Ҳарбий шаҳарчада ташкил этилган тадбирда вилоят раҳбари Ватанимиз ҳимоячилари турмуш ўртоқларининг тинч, осуда ҳаётимизни таъминлашдаги беқиёс хизматларини алоҳида эътироф этди. Кейинги йилларда ҳарбийлар оилаларига яратилаётган замонавий шароитлар, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашди. Муътабар онахон ва опа-сингилларни байрам билан табриклади.

Юртимиз тинчлиги, мамлакатимиз ободлиги йўлида туну-кун хизмат қилаётган осайишталик посбонларимизга сизлар ишончли таянч бўлиб турибсизлар,­ деди Тўра Боболов.­Хонадонларига файз бағишлаб, ҳар тарафлама баркамол фарзандларни тарбияламоқдасиз. Ҳозирги глабаллашув даврида дунёнинг айрим давлатларидаги нотинчликдан, қуролли тўқнашувлардан тинч аҳоли азият чекаётгани сир эмас. Шундай қалтис бир замонда сарҳадларимизда мустаҳкам қалқон бўлиб турган мард, жасур турмуш ўртоқларингизнинг барча машаққатларини бирга баҳам кўраётганингизни, уларни рухлантириб турганингизни чуқур ҳис этамиз ва бундай юксак фазилатларингизни ҳамиша қадрлаймиз. Сизлар борки, осмонимиз мусаффо, сархадларимиз тинч, юртимиз обод бўлмоқда.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига байрам совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.