Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган савдо ва тайёрлов корхоналари билан учрашув ўтказилди.

Унда вилоят ҳамда шаҳар-туманлар ҳокимликлари мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, банк муассасалари раҳбарлари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, таъминот корхоналари бошлиқлари, тадбиркорлар иштирок этишди. 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, нархлар барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудулари ҳамда чет давлатлардан маҳсулот олиб келувчи тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари томонидан зарур имтиёзли кредит маблағи билан қўллаб-қувватлаш ҳолати, шунингдек, асосий турдаги озиқ-овқат захирасини яратиш бўйича шаҳар ва туманлар кесимида ҳамда тегишли бошқармалар томонидан прогноз режаларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.

Ишларни қониқарсиз йўлга қўйган, прогноз режаларнинг бажарилиши бўйича ортда қолаётган Қизириқ, Шўрчи, Қумқўрғон туманлари ва Термиз шаҳри ҳокимликлари ҳамда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси масъулларининг бу борадаги ишлари қаттиқ танқид қилинди.

Йиғилиш якунида заҳира қилинадиган ҳар бир маҳсулот таъминоти юзасидан тегишли ҳокимликлар, ташкилот, идора ва корхоналар мутасаддиларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ўз навбатида тизимли кузатув ва назорат ишларини олиб борилиши бўйича огоҳлантирилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.