Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўра Боболов Татаристон Президенти билан учрашди

Сурхондарё вилояти ва Россия Федерацияси ҳудудлари билан ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвестиция ва туризмга оид тақдимотлар ўтказиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакатга етиб борди.

Ташрифнинг биринчи куни вилоят ҳокими Тўра Боболов Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. Шундан сўнг, делегация аъзолари иштирокида кенгайтирилган тарзда музокаралар ўтказилиб, Татаристон Республикаси ва Сурхондарё вилояти ўртасида ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида вилоят ҳокими Тўра Боболов ва Рустам Минниханов Татаристон ва Сурхондарё вилояти корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, товар ва хизматларни ўзаро етказиб беришни кенгайтириш ҳамда гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида Рустам Минниханов Татаристон Сурхондарё вилояти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини, сўнгги йилларда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқалар фаол ривожланиб, ўтган йилги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 34 фоизга ўсганлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоятимиз делегациясининг Қозон шаҳрига сафари доирасида Татаристон Республикасининг Савдо-саноат палатасида ишбилармон доира вакиллари билан учрашуви, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигида масъуллар билан музокаралари ҳамда Татаристоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтадиган Ягона тақдимот маркази, юқори технологиялар соҳасидаги технопарк – IT-парк, шунингдек, Қозон федерал университетига ташрифи режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.