Муҳсин Ҳисомиддинов 4 карра, Моҳинур Мўминова 3 карра жаҳон чемпиони бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пуна шаҳрида бўлиб ўтаётган Кураш бўйича 13-жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифаси финал баҳсида юртимиз шарафини сурхондарёлик кураш бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, қитъа ва жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддинов муносиб ҳимоя қилиб жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва тўртинчи бор жаҳон чемпиони бўлди.

Шунингдек, яна бир воҳадошимиз, амалдаги жаҳон чемпиони Моҳинур Мўминова 48 кг вазн тоифасида барча рақиблари мағлуб этиб, 3 карра жаҳон чемпиони бўлди.

Спортчиларимиз ва уларнинг яқинларини ҳамда барча юртдошларимизни ушбу зафарли ғалабалар билан муборакбод этамиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.