Расмий муносабат

HUMAN.UZ интернет сайти орқали “Ишонч телефони ишлайдими? Сурхондарё вилояти ҳокимлигига қўнғироқ” номли видеоматериалда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ишонч телефони ишлаши бўйича суриштирув олиб борилганлиги ва ҳокимликнинг 1088 ишонч телефон рақами ишламагани маълум қилинган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 1088 қисқа рақамли ишонч телефони вилоят ҳудудида ишлашини, интернет сайти мухбири республиканинг бошқа ҳудудидан қўнғироқ қилганини инобатга олиб, қисқа рақамга туша олмаслиги табиий.

Вилоят ҳокимлигининг (76) 224-22-91, 224-00-86 ишонч телефонлари ҳам доимий иш фаолиятида эканлигини ва бу рақамларга республика ва хориждан туриб қўнғироқ қилиш имконияти мавжудлигини маълум қиламиз. Шунингдек, мурожаатлар телеграмдаги @surxondaryouz_bot орқали ҳам қабул қилинишини эслатиб ўтамиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.