Сурхондарё вилояти ҳамда Россиянинг Томск ва Олтой ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, меҳнат миграцияси, тиббиёт, фан ва таълим соҳаларида янги ҳамкорлик келишувларига эришилди
Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация аъзолари жорий йилнинг 28 ноябрь-1 декабрь кунлари Россия Федерациясида бўлиб, Татаристон Республикаси, Томск вилояти ҳамда Олтой ўлкаси ҳукумати раҳбарияти билан қатор учрашувларни ўтказди.
Томск вилоятига ташриф давомида вилоятимиз раҳбари ҳокими Тўра Боболов губернатор Владимир Мазур билан учрашди.
Вилоятлар раҳбарлари мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро кўмак асосида фан, таълим, тиббиёт, маданият ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш устувор аҳамиятга эга эканини қайд этишди.
Шунингдек, ташриф доирасида Сурхондарё делегациясининг Томск вилоятидаги йирик ишбилармон ва тадбиркорлар билан учрашувлари ҳам ташкил этилиб, Сурхон воҳасида ишлаб чиқарилаётган ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилаётган маҳсулотлар экспортини амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Томск вилоятида меҳнат қилаётган ватандошларимиз, меҳнат муҳожирлари ҳамда бу ерда таҳсил олаётган талабалар билан учрашди. Учрашувда уларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди. Аниқланган муаммолар жойида бартараф этилди.
Шундан сўнг Сурхондарё вилояти делегацияси Олтой ўлкаси ҳукумати, Савдо-саноат палатаси, Фан ва таълим, Қишлоқ хўжалиги, Иқтисодиёт ва бошқа соҳа вазирликлари мутасаддилари билан учрашувлар ўтказиб, келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тегишли ҳужжатларни имзолади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz