Янги Ўзбекистон Конституцияси – халқ иродасининг ифодаси, эртанги кунимиз ва келажагимиз пойдеворидир!

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов воҳа аҳлини байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқа соҳалар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигини таьминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлари, уларнинг кафолатлари ўз аксини топган Асосий қонунимиз жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.

Улуғ байрам арафасида Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби эзгу вазифаларни сидқидилдан амалга оширишда бошқаларга ўрнак бўлаётган 1 минг 801 нафар фидойи, ташаббускор сурхондарёликлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Тадбирда вилоят ҳокими бир гуруҳ воҳадошларимизга «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонларини тантанали топширди.

Тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда таниқли санъаткорлар ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда ва жойлардаги тадбирларда ҳам «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари ўз эагларига тантанали топширилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.