Сурхондарёда баҳорги чигит экиш бошланди

Бугун Ангор туманидаги “ANGOR SURXON G`URURI” пахтачилик-тўқимачилик кластерининг дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Унда вилоятдаги тўртта сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ҳамда туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳага масьул ташкилот ва корхоналар, пахта-тўқимачилик кластерлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқлари, олимлар ва мутахассислар иштирок этди.

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 мартдаги қарорига кўра, жорий йилги пахта ҳосили учун вилоятда 72 минг 370 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Об-ҳаво инжиқ келаётган бу йилги шароитда чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, ўндириб олиш мўл ҳосил етиштиришда ўз самараларини беради. Бунинг учун мавжуд техникалар кучидан оқилона фойдаланишга тўғри келади. Шу мақсадда воҳада 808 та чигит экиш сеялкаси, 3 минг 232 та борона таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай қилиб қўйилган.

Мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса эртаги, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади. Чигитни муддатидан олдин ёки кеч экиш кутилган натижани бермайди. Тупроқ ҳарорати 10 сантиметр чуқурликда 13-14 градусга етганида чигит уруғини қадаш учун энг қулай муддат саналиб, уруғ қисқа кунларда кўтарилишни бошлайди. Туксиз чигит туклига нисбатан 5-6 кун кечроқ экилади.

Семинарда сўзга чиққан соҳанинг тажрибали мутахассислари ва олимлар ана шу ҳақда фикр юритди. Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялкаларни ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.

Маълумотларга кўра, бу йилги мавсумда вилоят пахтакорлари 48 минг минг гектар майдонга ғўзанинг ўрта толали, 20 минг 650 гектар ерга ғўзанинг ингичка толали ва 3 минг 720 гектар майдонга янги навлар уруғини қадаб, парваришлайди. 

Илмий-амалий тадбир иштирокчилари пахтачилик-тўқимачилик кластерида мавжуд майдонларни чигит экишга тайёрлаш ва чигитни сифатли қадаш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашди. 

Семинарда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.