Термиз шаҳри ва Термиз тумани аҳолиси диққатига!

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 сентябрдаги “Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 523-сонли қарорига мувофиқ Термиз шаҳрининг асосий қисми ва Термиз туманининг айрим маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/6 кВ “Термиз” подстанциясидаги қуввати 20 000 кВА куч трансформатори катта юклама билан ишлаб тургани, бунинг натижасида электр таъминотида узилишлар кузатилаётганлигини инобатга олган ҳолда, янги 40 000 кВА куч трансформаторига алмаштириш белгиланган.

Бугунги кунда янги, қуввати 40 000 кВА куч трансформатори Термиз шаҳрига олиб келинган бўлиб, уни ўрнатиш, монтаж-демонтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Термиз шаҳри ва Термиз туманининг электр таъминотида жорий йил 14-15-16-декабрь кунлари вақти-вақти билан чекловлар бўлиши маълум қилинади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.