Тадбиркорлар қабули ўтказилди
Кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, реал даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис Сурхондарё вилоятида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилмоқда, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг бугун, 17 декабрь куни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган “Тадбиркорлар қабули”да ҳам 40 нафарга яқин хусусий сектор вакилларининг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилди.
Мурожаатларнинг асосий қисми тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун тижорат банкидан кредит олиш, хўжалик юритувчи субьектларга кўрсатилган хизмат ва берилган маҳсулот учун тўланмай қолган маблағни ундириш каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлди.
Қабул давомида тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди. Барча мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокими томонидан назоратга олинди.
Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган “Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш истаги бўлган тадбиркорлар 76 225 12 37, 90 645 53 80, 94 201 64 00 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz