Сурхондарёда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Бугун Термизда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган давлат мукофотлари соҳиблари, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳа илғорлари, ижодий ташкилотлар вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Турли миллат вакилларини муштарак мақсад йўлида бир даврага жам қилган тадбир доирасида “Муҳташам сарой” тўйхонасида байрам дастурхони ёзилди. Миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати намуналари, миллатларнинг урф-одат ҳамда маданиятини ўзида акс этган кўргазмалар намойиши барчага бирдек қувонч улашди.

Иштирокчилар тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуришди. Самимий мулоқотларда мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қимматини юксалтириш, халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш устувор вазифага айлангани таъкидланди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқиб, йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, вилоятда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳамда Президентимизни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидаги мақсад ва вазифаларга эътибор қаратди. Вилоят раҳбари барчани юрт равнақи йўлида бирдамликка чорлади.

Эл суйган санъаткорларнинг Она Ватан, дўстлик, эзгулик, ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаёт тараннум этилган куй-қўшиқлари барчада илиқ таассурот ўйғотди.

Тадбир якунида нуронийлар мамлакат тинчлиги ва равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очишди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.