Янги тайинланган ҳоким ишни вилоятдаги муаммолар ва мавжуд ҳолатни ўрганишдан бошлади

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Улуғбек Қосимов ҳокимликдаги биринчи иш кунини вилоятдаги мавжуд муаммолар, уларнинг таҳлили ва муҳокамаси билан бошлади.

Шу мақсадда вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, вилоятдаги бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар бир соҳадаги мавжуд муаммолар, бугунги кундаги ҳолат ва келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари масъуллардан ахборот қабул қилар экан, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида ўзининг тавсия, топшириқ ва кўрсатмаларини берди. Ҳар бир тармоқ, йўналиш ва соҳалар кесимида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг, Улуғбек Қосимов вилоятнинг асосий янги йил арчаси ўрнатилган “Мустақиллик майдони”да бўлиб, сайлга ташриф буюрган фуқаролар билан суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида фуқароларнинг байрам кайфияти билан қизиқиб, уларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклади.

Шунингдек, мазкур майдонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш борасида кўрилган чора-тадбирлар билан танишди. Аҳолига байрамона кайфият улашувчи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.