Вилоят ҳокими бандихонлик фаоллар билан учрашди
Бугун вилоят ҳокими ҳудудларда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, аҳоли учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бандихон ва Қизириқ туманларида бўлди.
Дастлаб, Бандихон тумани ҳокимлигида туман фаоллари, сектор раҳбарлари, тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Президент Фармон, қарор ва топшириқлари ижроси ҳолати, ижтимоий-иқтисодий аҳвол ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган 4 та Ишчи гуруҳнинг хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни ҳал этиш масаласи танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Бу борада туман секторлари ва алоқадор ташкилотлар раҳбарларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари Бандихон туманидаги ижтимоий соҳа объектларини ўрганди ва “Бектепа” маҳалласидаги қурилиши тугалланмаган 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини кўздан кечирди. Бинонинг фойдаланишга топшириш муддати ўтиб кетган бўлсада, қурилиш ишлари якунига етказилмаганлиги танқид қилинди. Туман масъуллари ва қурувчиларга қурилиш ишларини сифатли якунига етказиш ва мактабгача таълим биносини тез фурсатда фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилди.
Вилоят ҳокими, шунингдек, туманнинг “Бирдамлик” маҳалласида жойлашган 44-сон Оилавий поликлиниканинг Бирдамлик филиалида бўлиб, бинонинг таъмирталаблигига, бу ҳолатга туман мутасаддиларининг эътибор қаратмаганлигига эътироз билдирди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудда янги Оилавий шифокор пунктини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz