Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
ТАЙИНЛОВ: Жарқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ўрақов Баходир Абдиқаюм ўғли вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Авазов Элъмурод Рўзимуродович тасдиқланди.

Элъмурод Авазов 1988 йил 15 июлда Шеробод туманида туғилган. 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит, давлат молиясини бошқариш.

Э.Авазов 2012-2022 йилларда иқтисодиёт бошқармаси ва вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.