ТАЙИНЛОВ: Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хўжақулов Абдисалом Пардаевич вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Донаев Абдуқодир Ҳайдарович тасдиқланди.

Абдуқодир Донаев 1981 йил 8 августда Музработ туманида туғилган. 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.

А.Донаев 2005-2022 йилларда Прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.