Вилоят ҳокими Бахшичилик санъатига ихтисослашган Республика мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида фаолият юритаётган Бахшичилик санъатига ихтисослашган Республика мактаб-интернатида бўлди. Юртимизда бугунги кунда ягона бўлган ушбу таълим муассасасида бахшичилик санъатини ёш авлодга ўргатиш ишлари билан танишилди.

Давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига 2021 йилдаги ташрифида берилган топшириққа асосан 150 ўринли замонавий ўқувчилар турар жойи қурилган бўлиб, ҳозирда мазкур мактаб-интернатида юртимизнинг турли ҳудудлари ҳамда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 81 нафар ўқувчи бахшичилик ва санъатнинг бошқа йўналишлари бўйича таҳсил олишади. Уларга 42 нафар ўқитувчи мураббийлар, жумладан, 3 нафар халқ бахшилари воҳа миллий санъатини, бахшичилик сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда.

Вилоят раҳбари мактаб-интернати фаолияти билан танишар экан, ўқувчилар турар жойида ўқувчиларнинг ётоқ хоналаридаги, ошхонаси, маданий хордиқ олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, қўшимча билим олишлари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Вилоят ҳокими бахши мураббийлар ҳамда ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида улар томонидан термалар ижро этилди.

Мактаб-интернатининг иқтидорли ўқувчилари вилоят ҳокимининг совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, бахшичилик санъатини оммалаштириш мақсадида турли хил танловлар ташкил этиш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

 

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.