Расмий муносабат
Жорий йилнинг 25 январь куни интернет саҳифалари ва ижтимоий тармоқларда Денов туманида экин экилган майдонлар шудгорлаб ташланаётганлиги тўғрисида материаллар эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Респyбликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги 505-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 22 июлдаги 429-8-0-Q/22-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Денов тумани ҳокимининг 2022 йил 25 июлдаги 850-8-111-Q/22-сонли қарори билан туманда 2023 йил ҳосили учун 8 минг 788 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октабрдаги “2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлашни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 4 ноябрдаги йиғилиш баёнлари билан 2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини якунлаш ва 10 декабрга қадар шудгорланган майдонларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича вазифалар белгиланган.
Туманда ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, фермер хўжаликлари томонидан экинлардан бўшаган ер майдонларини ноябрь ойида шудгорлаш тадбирлари ўтказилди. Аммо, экинлар эгаларига муддат берилишига қарамасдан айрим майдонларда сабзавот экинлари ҳосили йиғиб олинмаган ва шудгорлаш ишлари бажарилмаган.
Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошланган аномал совуқ далалардаги айрим сабзавот экинларига салбий таъсир қилиб, совуқ урушига олиб келди.
Тумандаги фермер хўжаликлари 2023 йил пахта ҳосили учун чигит экишга ерларни тайёрлаш, бундан ташқари совуқдан зарарланган экинларни сақлаб туришдан фойда йўқлигини англаган ҳолда ер майдонларини ихтиёрий равишда шудгорламоқда.
Экинни йиғиб олишга муддат берилишига қарамасдан, маҳсулотлар йиғиб олинмаган. Натижада шудгорлаш ишларининг кечикиши ва ўз вақтида бажарилмаслиги сабабли пахта ҳосилдорлигининг пасайишига ва пировардида фақатгина фермер иқтисодий зарар кўришига олиб келади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ