Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Хитой компанияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Хитойнинг “Anxoy Conch Sement” компанияси вакили Чжао Вэйцян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар аввалида хорижлик инвесторларга Сурхондарё вилоятининг инвестицион салоҳияти, мавжуд имконият ва имтиёзлар хусусида маълумот берилди.

Учрашувда Хитой компанияси вакиллари томонидан вилоятга 200 млн доллар миқдорида инвестиция киритган ҳолда 200 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси таклиф қилинди.

Муҳокама якунида инвесторлар томонидан таклиф қилинган лойиҳалар юзасидан музокара ўтказилиб, уни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.