Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти хотин-қизларига байрам табриги

Ассалому алайкум, мунис ва муҳтарама онахонлар!

Азиз опа-сингиллар!

Барчамиз кўклам ниш урган шу кунларда баҳорий кайфиятда 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунини кўтаринки шоду хуррамлик билан кенг нишонлаяпмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, Сизларнинг тимсолингизда вилоятимизнинг барча хотин-қизларини муборак шодиёна билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Қадрли онахонлар ва опа-сингиллар!

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида қўлга киритилаётган барча ютуқларимиз замирида Сиз – хотин-қизларимизнинг ҳам алоҳида ўрнингиз бор. Сизларни давлат ва жамоат ишларида фидойи, уйда оқила аёл ва фарзандлар тарбиясида зукко, ғамхўр она, яқин маслаҳатгуй сифатида жуда қадрлаймиз. 

Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги бундай эзгу ишларингиз алоҳида эътироф этилиб, ҳуқуқ ва манфаатларингизни таъминлаш, изланиш ва истеьдолларингизни қўллаб-қувватлаб, муносиб турмуш ҳамда меҳнат шароити яратиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг муҳим йўналишига айланди. Жамият тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган хотин-қизлар меҳнатини раҳбатлантиришга эътибор кучайтирилди.

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ куни-кеча 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимизнинг бир гуруҳ хотин-қизлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани, Термиз давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти Илматова Рината ва Шеробод туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Садоқат Мирзаева Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовар бўлгани сурхондарёлик хотин-қизлар меҳнати ва изланишларига берилган юксак баҳодир.

Жорий йилда ҳам сурхондарёлик 17 нафар хотин-қизнинг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлангани ана шу эътибор ва эъзознинг ёрқин ифодасидир.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимизнинг юксак орден ва медаллари, давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари билан тақдирланган хотин-қизларимизнри яна бир бор самимий муборакбод этамиз.

Муҳтарама опа-сингиллар!

Ватанимизда жамиятимиз гултожлари бўлган хотин-қизлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш, жамиятда нуфузини ошириш ва манфаатларини таъминлаш юзасидан кейинги йилларда иккита қонун, 30 га яқин фармон ва қарор қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида ҳам кўплаб муҳим вазифалар белгилаб берилмоқда. Уларнинг ижроси юзасидан вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Сизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингизни ҳимоя қилиш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаолликларингизни янада ошириш, бандлик масалаларингизни ечиш, тадбиркорлик билан шуғулланишингизга кўмаклашиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш биз раҳбарларнинг муҳим вазифамизга, хотин-қизлар бахтли бўлса, юртимиз обод ва осуда, ҳаётимиз фаровон бўлади, деган сўзлар кундалик шиоримизга айланди. Энг муҳими бу борада олиб борилаётган барча ишлар Сизларнинг жамиятимиздаги обру-эътиборингизни юксалтириб, турмуш даражаларингизни оширишга йўналтирилгани қувонарлидир.

Азиз онахонлар, меҳри дарё аёллар,муҳтарам опа-сингиллар!

Сизларни яна бир бор байрам билан қутлаб, доимо соғ-саломат юришингизни, оилангиз бахти бутун, хонадонингиз файзли ва ҳаётингиз қувончларга тўла бўлишини тилайман.

Барчангизга ҳамиша халқимиз ва Ватанимизнинг юксак меҳри, ардоғида бўлиш насиб этсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Улуғбек ҚОСИМОВ,
Сурхондарё вилояти ҳокими

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.