Термиз шаҳрида 10 та оилага уй-жойлар топширилди
Бугун Термиз шаҳри “Мангузар” маҳалласи ҳудудида тадбиркор Бехзод Юлдошев томонидан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар учун қурилган 10 та ижтимоий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди. Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан танлаб олинган, уй-жойга муҳтож, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга топширилган мазкур уй-жойлар барча қулайликларга эга.
Уй-жойларни тантанали топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда янги хонадон эгаларига вилоят ҳокимлиги томонидан маиший техникалар ва совғалар ҳам топширилди.
Хайру-саховат ва мурувват ойи бўлган Муборак Рамазон ойида бу каби тадбирларнинг амалга оширилиши юртимизда “Инсон қадри” улуғланишининг яна бир ифодасидир.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz