Тадбиркорлар қабулидаги айрим масалалар жойига борган ҳолда ўрганилади
Бугун вилоят ҳокими табиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаш, масъуллар иштирокида ўрганиб чиқиш ва ечим топиш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди.
Унда, 20 нафар тадбиркорнинг 25 та масаладаги муаммо, шикоят ва мурожаатлари ҳамда янги лойиҳалар юзасидан ташаббуслари тингланди. Кўтарилган масалаларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими айрим масалалар кун давомида жойига борган ҳолда ўрганилиши, масаланинг ечими масъуллар иштирокида манзилда кўриб чиқилишини маълум қилди.
“Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш учун ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
(+99876) 225 12 37;
(+99891) 585 02 42;
(+99890) 645 53 80.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz