Термиз шаҳрида ёшлар билан ишлашнинг намунали тизими жорий этилади

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириққа асосан Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да вилоят сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вилоятда ёшлар билан ишлаш тизимини намунали тарзда ташкил этиш мақсадида Термиз шаҳри танлаб олинган. Ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул этиб, Термиз шаҳри сектор раҳбарлари ва ташкилотлар бириктирилди. 

Шунингдек, масъулларга ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини намунали тарзда ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.