Сурхондарё аҳлига Рамазон ҳайити табриги
Муҳтарам воҳадошлар, қадрли вилоятимиз меҳмонлари!
Барчангизни инсонпарварлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бағрикенглик айёми – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман!
Мамлакатимизда кейинги йилларда халқимиз эъзозлаб келадиган муборак Рамазони шарифни юксак савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мўмин-мусулмонларнинг барча диний ибодатларини сермазмун, тароватли ўтказиб, муқаддас бу ойнинг барча фазилатларидан баҳраманд бўлиши учун барча зарур шароит яратилмоқда.
Жорий йилда вилоятимиздан ҳам 200 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд ҳамда маҳаллада обру-эътиборга эга оила вакиллари муборак Рамазон кунларида давлатимиз кўмагида Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага бориб, Умра амалларини тўла-тўкис адо этгани ёки бугун эрта тонгдан вилоятимиздаги 126 та жомъе масжидларида ҳайит намози ўқилгани ҳам бунга яққол далилдир.
Азизлар!
Фурсатдан фойдаланиб Янги Ўзбекистонимизга ўзгача файз бағишлаётган ана шундай шафоатли кунда меҳнаткаш ва оқкўнгил, мард ва олийжаноб халқимизни Ийд-ал-фитр байрами билан муборакбод этиб, мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлишини тилайман!
Рамазон ҳайити барчамизга қутлуғ бўлсин!
Улуғбек Қосимов,
Сурхондарё вилояти ҳокими
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz