Диққат эълон!

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Қумқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор ва Музработ туманлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи «Хўжаипок» ТИСИЧ ва Тарқатиш бўлимининг биринчи сув кўтариш иншоотида авария ҳолати содир бўлди.

Ҳозирда «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ томонидан тузилган ишчи гуруҳ иншоотдаги носозликлар сабабини ўрганмоқда ва тез фурсатда носозликлар бартараф этилади.

Шу туфайли вилоятнинг еттита тумани аҳолисига тоза ичимлик суви таъминоти эртага, 26 апрель куни соат 12:00 га қадар тўхтатилади.

Ушбу ҳудудлар аҳолиси махсус техникалар ёрдамида ичимлик суви билан таъминланади.

«Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.