Хушхабар: Сурхондарё вилоятининг 2 та тумани пиллакорлари шартнома режасини ортиғи билан бажарди
Кеча, 15 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари пиллакорлари республикада биринчилардан бўлиб шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажардилар. Қабул пунктларига ушбу туманлардан жами 428 тоннадан ортиқ “кумуш тола” етказиб берилди.
Пиллакорлар серҳосил, иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан 7 минг 361 қути ипак қурти парваришлаб, ҳар қутидан ўртача 57-58 килограммдан ҳосил олди. Шунингдек, жорий йилда воҳанинг илғор пиллакорлари бир қути ипак қуртидан 90 килограмгача ҳосил олишга эришишди.
Вилоятда қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг пилла режаси 1 минг 960 тонна бўлиб, 15 май ҳолатига кўра қабул пунктларига 1 минг 259 тоннадан ортиқ пилла қабул қилиб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz