Вилоят раҳбари автомобиль йўлларида олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди

Куни-кеча Улуғбек Қосимов вилоятда мавжуд автомобиль йўлларининг ҳолати, уларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳамда янгидан қурилиши режалаштирилган йўллар тақдимоти билан танишди.

Вилоят ҳокимининг соҳага масъул ўринбосари, вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси раҳбари ва бошқа масъуллар тақдимот ишида йўллар инфратузилмасини яхшилаш, бу борада амалга оширилаётган ва келгусида режалаштирилган лойиҳалар, автобиль йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Вилоят раҳбари аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўладиган, туманларни ўзаро боғловчи, қатнов кўп бўлган йўлларни биринчи навбатда таъмирлаш, йўлларни таъмирлашда унинг сифати ва узоқ йиллар давомида хизмат қилишига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади ва бу борадаги ишларни ўз муддатида ҳамда назорат остида бажариш бўйича топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.