Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов: “Сурхондарёда озиқ-овқат маҳсулотларини биринчилардан бўлиб етиштириб, экспорт қиладиган Термиз туманида қишлоқ хўжалигидаги бугунги аҳвол ҳавас қилгулик эмас”

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда энг муҳим соҳа ҳисобланган қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар, кечиктириб бўлмас агротехник тадбирларнинг боришини ўрганиш ва муҳокама қилиш мақсадида вилоят ҳокими Термиз туманида соҳа масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Вилоят раҳбари сўзининг аввалида ўзининг деҳқончиликдаги бой тажрибаси билан озиқ-овқат маҳсулотларини биринчилардан бўлиб дунё бозорига етказиб берадиган Термиз туманида эртанги ризқ-рўзимиз бўлган ғалла парваришидаги ишлар қониқарсиз ҳолатда эканлигини қайд этди.

Жумладан, туманда жами 2 минг 900 гектар ғалла майдонлари бўлиб, шундан 64 гектар майдонда ғалла униб чиқмаган, 173 гектардаги дон кесакли майдонга, сифатсиз экилган, 372 гектар ғалла майдонлари кеч экилганлиги сабабли майса ривожи ортда қолган ҳамда 1 минг 144 гектар майдондаги ғаллага биринчи озуқа берилмаган.

Шунингдек, тумандаги “Термиз Инденим кластер” МЧЖ томонидан 100 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар бу борада ишлар бошланмаганлиги вилоят ҳокимининг танқидига сабаб бўлди.

Вилоят раҳбари ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича зудлик билан чора-тадбирларни амалга ошириш, барча куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда бугуннинг ўзида ишларни бошлаш, туманда 2 минг гектар майдоннинг шудгорлаш ишларини якунига етказиш, далалар атрофини тозалаш ва тут кўчатлари экиш бўйича масъулларга аниқ муддатлар билан топшириқларни белгилаб берди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бўйича Штабига Термиз туманидаги ишларни ҳам назоратга олиш ва вилоят Ишчи гуруҳини белгиланган муддатда амалга оширилган ишларни ўрганиш бўйича туманга юбориш топшириғи берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://aktasidangma.gkjw.or.id/aset/js/sgacor/https://perpustakaan.poltekkesjkt2.ac.id/wp-content/plugins/https://tendik.unand.ac.id/images/https://aktasidangma.gkjw.or.id/vendor/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/sgacor/