Ҳоким ва битирувчи талабалар учрашуви ўтказилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида олий таълимни битираётган ёшлар билан учрашди.
Учрашув аввалида Санъат саройи кўргазмалар залида вилоятнинг иқтидорли ёшлари томонидан яратилаган рассомчилик санъати асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари ёшларнинг ижод намуналари билан танишар экан, январь ойи охирги ҳафтасида Термиз шаҳридаги Рўзи Чориев номидаги санъат музейида вилоятнинг иқтидорли ёшлари томонидан яратилган санъат асарлари кўргазмасини ташкил этиш ва асарларни аукцион савдоларида сотиб, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари жорий йилда юртимиздаги олий таълим муассасалаларини тамомлаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашиб, улар билан келгусидаги режалар ҳақида суҳбатлашди, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳамда мурожаатларини тинглади.
Бу йил сурхондарёлик 8 минг нафардан ортиқ ёшлар олий таълим муассасаларини тамомлашади. Уларнинг 7 минг 209 нафар вилоятдаги, 861 нафари юртимизнинг бошқа ҳудудларидаги олий таълим муассасаларини битиришади.
Вилоят раҳбари битирувчи талабалар билан суҳбати давомида вилоят ҳокимидан тортиб, барча сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ёшларнинг яқин кўмакчиси ва маслаҳатчиси бўлишини таъкидлади. Учрашув давомида битирувчилар томонидан билдирилган таклиф, ташаббус ҳамда мурожаатларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ муддатлар белгиланиб, вазифалар юкланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz