“Сурхон” спорт мажмуасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди
Термиз шаҳридаги энг катта спорт мажмуаларидан бири бўлган “Сурхон” спорт мажмуасида спорт ва тренажёр зали, футбол, баскетбол ва валейбол майдонлари, теннис корти ҳамда стадион мавжуд. Бугунги кунда «Eriell Group» компанияси томонидан мажмуадаги футбол стадиони ва трибунада кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, мажмуада яратилган шароитлар ва спорт тўгараклари фаолияти билан танишди.
Танишув давомида спорт мажмуаси имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда спортнинг енгил атлетика турлари билан шуғулланувчилар учун имкониятлар яратиш, мажмуанинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича лойиҳа-тақдимотлари билан ҳам танишилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz