Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз туманидаги боғчада семинар ўтказилди

Термиз туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида давлат-хусусий шерикчилик асосида кўмирга ихтисослашган, марказлашган иситиш тизимларини жорий этиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган тадбирда мутасаддилар давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилинган, кафолат муддати 15 йил бўлган, кўмир сарфи ва бошқа харажатлари нисбатан камхаражат бўлган янги типдаги марказлашган иситиш тизими билан таништирилди.

Вилоят раҳбари шунингдек, боғчада яратилган шароитларни ҳам кўздан кечириб, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарларига марказлашган иситиш тизимларини жорий этиш масалаларида вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.