Ҳудудларга ташриф: Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларида ғалла ва пахта майдонлари ўрганилди

Ғалла ўрим-йиғими авж паллада этаётган ҳозирги кунларда ҳар бир соат, ҳар бир кун ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш муҳим саналади. Шу сабаб вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифи давомида ўрим-йиғим жараёнларига жиддий эътибор қаратиб, бу борада масъулларга муҳим вазифаларни белгилаб бермоқда.

Кеча вилоят ҳокими Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларида бўлиб, айни жараёнлар билан танишди ҳамда пахтага агротехник ишлов бериш ва парваришини олиб бориш бўйича бажарилаётган ишларни кўздан кечирди.

Музработ туманига ташриф давомида ғалладан бўшаган ер майдонлари кам таъминланган, ишсиз фуқароларга экин экиб, деҳқончилик қилиш учун шудгорланган ҳолатда ҳосилдор уруғлар билан ажратиб берилди. Шунингдек, фермер хўжалиги ишчилари, сувчилари, механизаторлар ҳамда бошқа ҳудудлардан ғалла ўримига жалб қилинган комбайн операторларига совғалар топширилди. Ўз олдига қўйилган режани ортиғи билан бажарган фермер хўжаликлари томонидан кам таъминланган, “дафтарлар”да турган оилаларга буғдой тарқатилди.

Ғаллани белгиланган режа-графикка асосан тизимли йиғиштириб олиш, пахта далалаларида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириб, ўғитлаш, суғориш ишларини белгиланган меъёр ва талаблар асосида амалга ошириш топширилди.

Шунингдек, мазкур туманларда оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларнинг мавжуд ҳолати кўздан кечирилиб, мутасаддиларга инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.