Термиз шаҳрида содир бўлган қозонхона портлаши тўғрисида расмий баёнот

Бугун, 2023 йил 16 январь куни соат 11:30 да Термиз шаҳри Шимолий дарвоза кўчаси 15-уйда жойлашган Термиз давлат университети академик лицейи биносини иситишга мўлжалланган қозонхонада ташқи томон қувурларининг музлаб қолиши оқибатида ортиқча буғ тўпланиб, ички босим юқори даражада ортиб кетиши натижасида портлаш ҳодисаси содир бўлган.

Портлаш натижасида шу яқин атрофда фаолият олиб бораётган ходимлар П.А. ва Б.А. лар зарб туфайли тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, яна бир ходим Н.Х. тан жароҳати олганлиги сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари ҳамда бошқа масъуллар, шунингдек, тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.