Хабар бериб бораётганимиздек, вилоят раҳбари ҳар куни Термиз шаҳри ва Термиз тумани бўйлаб кўчалар, автомобиль йўллари ёқалари, кўп қаватли турар-жойлар атрофларида ўрганиш ўтказиб, ободонлаштириш, тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, одамлар учун қулай, замонавий қиёфа касб этган шаҳарга айлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб бермоқда.
Мазкур топшириқларга асосан ҳудудлар бўйлаб кенг кўламли ишлар қизғин давом эттирилмоқда. Йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш, асфальт ётқизиш, суғориш тизимларини ўрнатиш, яшил ҳудудли майдонлар ташкил этиш ишлари амалга оширилиб, кўп қаватли турар-жойлар атрофлари ободдонлаштирилмоқда.
Ҳозирда ишлар тизимли равишда, белгилаб берилган чора-тадбирларга асосан давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати