Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида ташкил этилган “Касблар фестивали”да иштирок этди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишиш ва янги вазифаларни белгилаб бериш мақсадида Қумқўрғон туманида бўлди.

Дастлаб, тумандаги 33-сонли мактабда бўлган вилоят ҳокими бу ерда 2 та хорижий тил ва 1 та касб-ҳунар ўргатиш бўйича амалга оширилган ишлар, мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти билан танишди. Ўқувчиларга китоблар жамланмалари топширди.

Шундан сўнг У.Қосимов ушбу муассасада тумандаги барча умумтаълим мактаблари иштирокида ташкил этилган “Касблар фестивали”да ҳам қатнашди.

Масъулларга тумандаги бошқа мактабларда ҳам худди 33-сонли мактабдагидек белгиланган талабларга тўлиқ жавоб берадиган, зарур қулайликларга эга санитария-гигиена шаҳобчаларини қуриш бўйича кўрсатма берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.