Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда болаларни ёзги соғломлаштиришга жалб қилиш ишлари бошланмоқда

Эртадан бошлаб вилоятдаги танлаб олинган мактаблар қошида ташкил этилган болаларни ёзги дам олдириш мавсумида кундузги соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлайди. Шунингдек, вилоятдаги барча оромгоҳлар болаларни қабул қилишга шай ҳолатда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманига ташрифи чоғида 27-сонли мактаб қошида ташкил этилган кундузги соғломлаштириш майдончаси билан танишди.

Мактаб қошидаги соғломлаштириш майдончасида яратилган шароитлар, тўгарак хоналарининг жиҳозланиши, овқатланиш ва дам олиш жойларининг ташкил этилиши кўздан кечирилди. Масъулларга болаларнинг соғломлаштириш майдончасига кунлик келиб-кетиши, дам олиши ва машғулотларни ўташларини сифатли ташкил этиш ҳамда белгиланган талабларга асосан овқатланишини таъминлаш вазифалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.