Кеча вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Шеробод туманида бўлди. Туманга ташрифнинг илк манзилида вилоят раҳбари Ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан танишди.

Бу ерда китобхонлар учун яратилган шароитлар, китоб фонди, электрон китоблар архивини яратиш ва ундан фойдаланишни қулайлаштириш борасида олиб борилган ишлар кўздан кечирилди. Кўп йиллик тажрибага эга кутубхоначи ходимлар билан суҳбатда ёшларни китобхонликка жалб қилиш борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда уларга таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари “Ҳар бир оила китобхон” кўрик танловининг туман босқичи ғолиблари билан суҳбатлашиб, уларга танловнинг кейинги босқичларида омадлар тилади ҳамда китоблар жамланмасини топширди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.