Шеробод тумани “Тароқли” маҳалласида тадбиркор А.Норбеков томонидан қурилган бино мослаштирилган ҳолда тўлиқ давлат ҳисобига ўтказилиб, 30 ўринли боғча ташкил этилди.

Кеча ушбу янги боғча болалажонлар учун фойдаланишга топширилди. 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолият бошлаган янги боғчада барча замонавий шарт-шароитлар яратилган.

Вилоят ҳокими мазкур боғчанинг очилиш маросимида иштирок этиб, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди ва болажонларга турли ўйинчоқлар жамланмаларини топширди.

 

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.